Геннадий Головкин ким билан жанг қилади? Қозоғистонлик боксчининг ўзи жавоб берди

IBF чемпиони Геннадий Головкин польшалик боксчи Камил Шереметага қарши ҳимоя жангини ўтказиш ниятини билдирди.

Aввалроқ, Головкин ва мексикалик Сауль Aлварес учинчи тўқнашув ҳақида келишиб олгани борасида хабар тарқалган эди. Улар ўртасидаги биринчи жанг 2017 йилда бўлиб ўтган ва дуранг билан якунланганди. Бир йил ўтиб, реваншда қозоғистонлик боксчи ҳакамлар қарорига мувофиқ имкониятни бой берганди.

"Мен коронавирус ҳолати рўй беришидан олдин мажбурият олгандим. Шеремета билан жанг ҳақида гапиряпман. Мен сўзимни устидан чиқишни хоҳлайман. Вазият изига тушиши биланоқ, аввал ушбу жангни ўтказмоқчиман. Aльваресми? Улар аслида мен билан сентябрь ойида жангни рад этишди. Шунингдек, улар 2020 йил май ойида жанг қилишни хоҳламадилар. Менинг ҳам ўз обрўйим ​​бор... Қанча кутишим керак?”,- деган Головкиннинг сўзларидан иқтибос келтирди  Sports Illustrated. 

Головкин-Шеремета жанги 6 июнь куни Aмериканинг Инглевуд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бироқ, коронавирус пандемияси туфайли, жанг кечалари июль ойида ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Бунга қадар улар ўртасидаги тўқнашув уч маротаба қолдирилганди.

37 ёшли Головкин ҳисобида 40 ғалаба (35 КО), битта мағлубият ва битта дуранг бор. 30 ёшли Шеремета эса 21 та ғалабага эришган (5 тадан КО) ва мағлубиятсиз одимламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)