"Лос-Анжелес Гэлекси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович жамоада қолиши мумкин.

Швециялик футболчининг амалдаги шартномаси 2019 йилнинг охирига қадар амал қилади. "Гэлакси" клуби футболчи билан битимни яна 1 йилга узайтиришни истамоқда ва бунинг устида иш олиб бормоқда.

38 ёшли форвард тахминан 1 ой вақт мобайнида ўйлаб олиши мумкин.

Аввалроқ, Ибрагимович "Милан"га қайтиши мумкинлиги борасида хабарлар чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, Златан МЛСнинг амалдаги мавсумида 31 та учрашув ўтказиб, 31 та гол урди ва яна 8 та голли узатмани амалга оширди.