Гарсия жанг қиладиган кечада Мелиқўзиев камарини ҳимоя қилади

14 февраль куни АҚШнинг Калифорния штатида профессионал бокс турнири бўлиб ўтади.

Ушбу оқшомнинг марказий жангида Раян Гарсия (19-0) ва Франциско Фонсека (25-2) қарама-қаршилиги кузатилади.

Ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев WBA Continental Americas камарини ҳимоя қилади ва унга қарши Антонио Перибан (25-5-1, 16 Кос) рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев 13 декабрь куни Александр Вон устидан ғалабага эришиб, камар соҳибига айланганди.