Гарри Саутгейт Сульшернинг гапига қулоқ солиш ниятида эмас

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Мэйсон Гринвудни Европа чемпионатига олиб кетиш ҳақида ўйламоқда.

Олдинроқ, МЮ устози Уле-Гуннар Сульшер Гринвудни миллий терма жамоага чақиришга эрта эканлигини таъкидлаб ўтган эди. Бироқ Харри Кейннинг жароҳатидан сўнг Саутгейт Гринвуд номзодига мурожаат қилиши мумкин.

Жорий мавсумда 18 ёшли форвард барча турнирларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, ўнта гол киритишни уддалади.

Мэйсон Гринвуд "қизил иблислар" тарбияланувчиси бўлиб, ўтган мавсумда МЮнинг асосий жамоасида дебют қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)