Ғалабага тўймаган

“Ювентус”нинг 35 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жамоанинг 42 ёшли дарвозабони  Жанлуижи Буффон билан тушган суратини жойлади.

Роналду ушбу суратга “Топингчи, бу икки ёш йигит умумий ҳисобда қанча совринни қўлга киритган?”, - деган изоҳ ёзди.

Роналду “Ювентус”дан ташқари “Спортинг”, “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” таркибида, Буффон эса ПСЖ сафида қатор ютуқларга сазовор бўлган. Шунингдек, ҳар икки футболчи ўз мамлакати терма жамоасида ҳам тарихий совринларга эга.

rue6ce69b4ba3

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)