Гаэль Монфис севгилиси каби ютқазди
Бельгиянинг Антверпен шаҳрида ўтаётган мусобақада франциялик теннисчи Гаэль Монфис кутилмаганда мағлубиятга учради.
 
Гаэль турнирнинг иккинчи даврасида италиялик Янник Синнерга қарши кортга чиқиб, якунда 3:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
 
Шу тариқа Янник "European Open" турнирининг чорак финалида америкалик Фрэнсис Тиафога қарши кортга чиқадиган бўлди.