Фьюри: Конор Мейвезерга қарши реванш жанггини ўтказса, хурсанд бўлардим!

Оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри UFC икки дивизионинг собиқ чемпиони Конор Макгрегорнинг Флойд Мейвезерга қарши реванш жангги ҳақида гапирди.

"Ўйлайманки, у Флойдга қарши кечган дастабки жангда муносиб рақиблик қилди. Конор Флойдга яхши зарбалар берганди.

Менимча, реванш жангги ўтказилса, бокс ва ММА учун ажойиб воқеалил бўларди. Агар, Конор Пакьяо ёки Флойдга қарши жанг қилса, бу катта шоу бўлади.

Спорт учун бу яхши воқеа. Мен Конор ва Флойд ўртасидаги реванш жанггини кўришдан хурсанд бўлардим," - деди Фьюри.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг август ойида Лас-Вегасда бўлиб ўтган жангда Флойд Мейвезер Конор Макгрегорни 10-раундда мағлуб этган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)