Фёдор Емельяненконинг сўнгги рақиби ким бўлиши мумкин?

Aфсонавий жангчи Фёдор Емельяненко ниҳоят Москвадаги “Bellator” турниридан сўнг, фаолиятини якунлаши мумкин.

“Ҳа, Фёдорнинг сўнгги жангини Москвада ўтказишни режалаштирмоқдамиз”, - деди ТАСС нашрига ташкилот президенти Скот Кокер.

Aввалроқ, 43 ёшли Емельяненко ўзининг навбатдаги жангини шу йил охирида ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Унинг рақиби UFC жангчиси ва Фёдорнинг биринчи мағлубияти сабабчиси Фабрицио Вердум бўлиш эҳтимоли бор.

Маълумот учун, Фёдор ҳисобида 39 ғалаба ва 6 мағлубият бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)