Фёдор Емельяненко ва Куинтон Жексон ўртасидаги жанг чипталарини қанчага сотиб олиш мумкин?

Aфсонавий Фёдор Емельненко ва Қуинтон Жексон ўртасидаги жанг чипталарининг нархлари эълон қилинди.

"Унга кўра, нарх 68,99 дан 985,59 долларга қадар бўлади", - деди ТAСС янгиликлар порталига турнир ташкилотчилари.

Фёдор Емельненко ва Қуинтон Жексон ўртасидаги жанг 29 декабрь куни Японияда 36500 кишига мўлжалланган Саитама Супер Aренада бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу жанг “Bellator” билан тузилган янги шартномага кўра, "Сўнгги император" учун биринчи жанг бўлади.