Футболчиларнинг нархлари тушиб кетди (ФОТО)

Коронавирус пандемияси сабабли футболчиларнинг трансфер нархлари кескин даражада пасайтирилди.

Аввалги нархи 200 млн еврога тенг бўлган ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳамон етакчиликни сақлаб турибди, аммо унинг ҳам transfermarkt.de сайтидаги нархида ўзгариш юзага келиб, 180 млн еврогача туширилган.

Энг қиммат топ-10 футболчилар рўйхатидан "Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн чиқиб кетди ва унинг ўрнини "Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд эгаллади.

Олдинига саккизинчи поғонадан жой олиб турган аргентиналик Лионель Месси бир поғона пастлаб, ўз ўрнини "Боруссия" аъзоси Жейдон Санчога бўшатиб берди.

Топ-10нинг тўлиқ рўйхатини қуйидаги суратда кўришингиз мумкин:

new-top-10-ru-1586338014-36117

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)