Футбол оламини титратиб юборган голланд учлиги ҳозир қаерда?

1987 йилда «Милан» Руд Гуллит ва Марко Ван Бастенни таркибга қўшиб олди. Нидерландияликларнинг кўчиб ўтиши сабабли, клуб илк уринишдаёқ, мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. 1988 йилда А Серия раҳбарлари легионерлар сонини яна биттага кўпайтирди. «Милан» олдида иккита вариант бор эди. Роналд Куман ёки Франк Райкард. Раҳбарият жамоа ҳимоясида муаммо йўқлиги боис, Райкард трансферини амалга оширди. Оқибатда, «россонерилар» сафида нидерландлар триоси пайдо бўлди. Улар биргаликда «Милан»ни сайёрамизнинг энг қудратли жамоасига айлантирди. Миллионлаб мухлислар эса, уларнинг ўйинларига мафтун бўлиб қолди. Бу йигитлар кейинчалик кучли мураббий бўлмаганига қарамай, футбол ривожи учун улкан ҳисса қўшган.

Марко Ван Бастен

123435

«Утрехт оққуши» чарм тўпни севди, аммо футбол уни хушламади. Натижада, қаҳрамонимиз 28 ёшида бутсаларини михга илиб юборди. Барчасига тиззадан олинган сурункали жароҳат сабаб бўлди. «Милан» билан шартнома 1994/95 йилга қадар тузилган эди. Йил сўнгида у жамоадан кетди. Марко хайрлашув учрашуви ўтказилишидан бош тортди. Шифокорлар унга майдонда югуришни қатъиян ман этган эди. У «Милан»нинг сўнгги ўйинида «Сан Сиро»га чиқди ва ҳамма билан хайрлашди. Буни кўриб турган Фабио Каппело ҳам кўз ёшларини яшира олмади. Мухлислар қолишини қанчалар илтимос қилмасин, Ван Бастен кетди.

“Мен йиғладим. 80 минг мухлис қарсакларини эшитиб турган бўлсамда, ўзимни жуда ҳам ёлғиз ҳис қилдим. Ичим бўм-бош бўлиб қолганди. Стадионни айланиб чиқдим ва кийиниш хонасига йўл олдим.

Футболчи Марк Ван Бастен энди йўқ! Улар мени бошқа майдонда кўрмаслигини ҳис қилиб тургани учун ҳам ўрнидан туриб қарсак чалишди. «Сан Сиро»га футболчилик фаолиятимни кўмдим. Ўзим эса, дафн маросимида иштирок этдим”.

Футболдан кетгач, қаҳрамонимиз Нидерландиядаги мураббийлар курсида ўқишни бошлади. Кўп ўтмай, унга «Аякс» ёшлар жамоаси топширилди. Бир йилдан сўнг, "учар голландлар" бошқаруви унга топширилди. Қаҳрамонимиз енг шимариб, ишга киришиб кетди. Аввалига, термадаги барча ёши катта футболчиларни «ўйиндан чиқариб юборди». ПСВ ва «Аякс»дан бошқа клублардаги ёшларга эътибор қаратди. Унинг қўл остида Нидерландия «ЖЧ-2006» ва «Евро-2008» мусобақалари саралашини муваффақиятли якунлади.

123144

2008 йилдаги қитъа биринчилигида Ван Бастен Россия терма жамоаси устози – Гус Хиддинк билан тўқнаш келди. Бу дуэлда енгилгач, босимга дош бера олмади ва истеъфога чиқди.

Терма билан хайрлашгач, унинг ўртамиёна мураббий эканлиги маълум бўлиб қолди. Аввалига, «Аякс» билан омадсизлик, кейин «Херевен»даги қоқилиш ва АЗдаги "қора кунлар"… Собиқ футболчи ўзидан яхши мураббий чиқмаслиги ҳис қилди, шекилли, 2016 йилда ҳаммасига чек қўйди. У ҳозирда ФИФАнинг техник ривожланиш бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб бормоқда.

Ўзининг айтишича, у ҳар бир мағлубиятни юрагига яқин олгани учун ҳам мураббий бўлишни уддалай олмади.

«Мен ёмон мураббийман. Мураббий сифатида мағлубиятга учраш шу қадар аламлики, уни ҳазм қилишни уддалай олмадим. Мен ўз шогирдларим билан позитив алоқа ўрнатмадим. Улар билан ота-ўғил бўлиб кетиш керак эди. Бу касб соғлиғимга катта зиён келтирди. Ҳозир, бошқа иш билан машғулман. Ўзимни анча енгил ҳис қиляпман».

Бундан ташқари, Марк шахсий бизнесини оёққа қўйиб олган. Эксперт сифатида турли каналларда чиқиш қилмоқда. ФИФА билан офсайдни йўқ қилиш борасида бошланган «уруш»нинг асосий қаҳрамонларидан бири. Ҳозир, асосий вақтини набиралари билан ўтказмоқда. Нима ҳам дердик. Ўз даврининг тенгсиз футболчиси ва 3 карра «олтин тўп»нинг эгаси бунга лойиқ!

Рууд Гуллит

4385983498634

Ўзгача соч турмаги билан яхши таниш бўлган йигит мураббийлик курсларида ўқишни анча эрта бошлади. 1995 йилда «Челси» билан шартнома имзолагач, «аристократлар» мураббийига айланди. Глен Ходлнинг Англия терма жамоасига кетишидан унумли фойдаланган ёш мутахассис ишни бошлаб юборди. Дебют мавсумдаёқ Рууд бошчилигидаги клуб Англия кубогида зафар қучди. 26 йиллик танаффусдан сўнг, «Челси» яна кубокни боши узра кўтарди! Келаси мавсумда эса, кутилмаганда уни истеъфога чиқариб юборишди. Бунга раҳбарият билан ўртадаги низо сабаб бўлди.

«Бу истеъфо ҳаётимга салбий таъсир кўрсатди. 3 ойгача шок ҳолатидан чиқиб кета олмадим. Ҳар куни мен билан кўришган инсонлар ортимдан бу ишни қилганини ҳазм қила олмасдим. «Челси»дан сўнг, «Ньюкасл»да иш бошлаган мураббий, мураккаб аҳволга тушиб қолди. Инглиз журналистлари уни тинимсиз кузата бошлади. Унинг Ньюкаслдаги уйи доимо репортёрлар билан тўла бўлиб, бу Гуллитнинг асабига тега бошлади.

«Уйим атрофидаги журналистларга қарар эканман, ҳеч асабларимни жиловлай олмай қолар эдим. Кейинроқ, улар оиламни ҳам кузата бошлади. Оилам касбим сабабли ноқулайликка дуч келмаслиги керак».

Клубдаги натижаларга бу омил тезда таъсир кўрсатди. Рууд клуб юлдузи – Алан Ширер билан жанжаллашиб қолди. Мухлислар шаънига ҳунук сўзлар айтди ва Роб Лиини сардорлик боғичидан маҳрум қилди. Атиги 5 турдан сўнг, ариза ёзиб «туманли альбион»ни тарк этди.

Ватанига қайтгач, «Фейеноорд»да иш бошлади. Афсуски, яна омадсизлик. Кейин йилига 3 миллион доллар маош эвазига «Лос-Анжелес Гэлакси» билан иш бошлади. Яхши маош ва кучсиз чемпионатда ҳам Гуллит вазиятни ўнглай олмади. 2007 йилда сайёрамизнинг энг катта маош олувчи мураббийларидан бири 7 тур давомида бирорта ғалаба қозонмагач, ишдан олинди.

3985293285

2011 йилда эса, кутилмаганда Россиянинг «Терек» клуби Рууд Гуллит билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Тил муаммоси, янги муҳит ва ўзгача менталитетдаги футболчилар билан ишлаш осон бўлмади. Шунга қарамай, дунё даражасидаги юлдузни «Терек» эркалашда давом этди. Тунги базмлар ва ичкиликка ҳам клуб кўз юмди, бироқ…

Қаҳрамонимиз инглиз нашрларидан бирига каттагина интервью берди. Унда, Чеченистонда яшаш учун ҳеч қандай имконият мавжуд эмаслиги, дин сабабли тунги ҳаётнинг йўқлигидан норози эканлигини яшириб ўтирмайди. Қўшимчасига, тизим ва селекция ишларидаги муаммолар ҳақида ҳам сўзлайди. Айниқса, унинг «мен бу ерга пул ва саргузашт учун келдим» дегани мухлисларни ғазабини уйғотди. Қарабсизки, навбатдаги истеъфо! Бироз муддат Нидерландия терма жамоасида ассистент сифатида фаолият олиб борди, бироқ тезда зерикиб қолди, шекилли, мураббийликни йиғиштириб ташлади. Ҳозир унинг ўз кибержамоаси мавжуд бўлиб, Гуллит уни супер даражага кўтарилиши учун меҳнат қилмоқда. Голландиядаги энг зўр гольф майдонларида уни тез-тез учратиш мумкин.

Франк Райкард

329592389523

Кейин совринсиз кунлар бошланди. 2 йил давомида «Барселона»нинг ўйинларида пасайиш кузатилди. Оқибатда, мураббий ўз истаги билан постни топширди. Қаҳрамонимиз кейинроқ «Галатасарай» ва Саудия Арабистони терма жамоаларида ишлади. Кутилган натижа бўлмагач, Райкард 2014 йилда мураббийлик фаолиятига нуқта қўйди.

«Барселона» билан эришилган ютуқлардан сўнг, Райкард ўз даражасига қайта чиқа олмаслигини ҳис қилади. Айнан шу ҳис сабабли футболдан бутунлай кетмоқчи эканлигини маълум қилади. Эътиборлиси шундаки, «Милан» ва «Барселона»дан таклифлар бўлганига қарамай, Франк бошқа футболга қайтмади. Ҳозирда, у Амстердамдаги уйида оиласи билан тинч ҳаёт кечирмоқда.

 «Милан» билан қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринга эга чиққач, Райкард «Аякс»га қайтди. У фаолиятини жуда ҳам ёрқин якунлади. ЕЧЛ финалида Патрик Клюйвертга ассистент бўлди. Бундан ортиқ якун бўлмаслигини ҳис қилган Франк финалнинг эртаси куни футболчилик фаолияти тугаганини эълон қилди.

Гус Хиддинк уни терма жамоада ёрдамчи сифатида ишлашга чорлади. 2000 йилда эса, Райкард терма жамоани Европа биринчилигида бронза медаллар сари етаклади.

Қаҳрамонимизнинг мураббийлик фаолиятидаги олтин давр «Барселона»да ўтди. Бироз адаптация учун сарфланган вақтни инобатга олмаса, Райкард Каталонияда фурор кўтарди! 2 чемпионлик ва 2 бор Испания суперкубоги! 2006 йилда эса, унинг жамоаси Европа Чемпионлар лигасида тенгсизга айланди. У

Нидерландия футбол афсоналари клуби аъзоси. Футболчи ва мураббий сифатида ЕЧЛда зафар қучган 7 шахсдан бирига айланган Райкард футбол оламига улкан совға тақдим этди. Унинг ташаббуси билан Леонель Месси асосий жамоага ўтказилди. Нидерландиялик мутахассис қўл остида, Лео ўзининг «Барселона» сафидаги илк учрашувини ўтказди. Гап шундаки, Райкард 16 ёшли Мессини таркибда олиб қолиш мақсадида унга Испания паспортини олиб беради. Ваҳоланки, «Ювентус» уни бир мавсумга ижарага олиш учун «Барселона»га таклиф юборган эди. Фркнк елиб-югуришлари сабабли Месси «Барса»да қолди.

Роналдиньо эса, уни ўз карьерасидаги энг кучли мураббий эканлигини бир неча бор таъкидлаб ўтган.

«У чинакам профессионал! Френк мен қўл остида тўп сурган энг кучли мутахассис! Унинг келиши доимо клубга хотиржамлик олиб келар эди».

04395034еп3е34е

Райкард ҳаётда жуда ҳам содда ва самимий инсон. У клуб футболчиларни эшитар, улар билан фикр алмашар эди. Леонинг ўйинига кўз ташлаши лозимлигини ҳам унга клуб аъзолари айтган. Франк шогирдларининг маслаҳатини малолланмасдан амалга оширди. Натижада, клуб учун ўзи билмаган холда янги тарих яратиб кетди."

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар