Фу Минг бошқарган ўйинларда ўзбек жамоалари қандай натижалар қайд этган?

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Фаластинга қарши баҳс олиб боради. Мазкур баҳсни Фу Минг бошлиқ хитойлик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Унга канотларда ҳамюртлари Ҳуо Веиминг ҳамда Ванг Децин ёрдам беради.

Фу Минг шу вақтга қадар ўзбек жамоалари иштирокидаги 6 та учрашувда фаолият олиб борган. Унда жамоаларимиз 3 та ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган.

36 ёшли рефери ОЧЛ-2016 1-тури доирасида "Локомотив" - "Ал Аҳли" (БАА) баҳсида ишлаган ва ўшанда "темирйўлчилар" 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишган.

Худди шу мавсум "Бунёдкор"нинг "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони)га қарши ўйинида ҳам айнан хитойлик ҳакамлар фаолият олиб боришган ва "қалдирғочлар" ҳам 2:0 ҳисоби билан рақибдан устун келишган.

Ўтган йилнинг январ ойида Хитой мезбонлик қилган U-23 Осиё чемпионатининг чорак финал босқичида Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги терма жамоамиз Японияни 4:0 ҳисобида мағлуб этишнинг уддасидан чиққан. Ўша учрашувда ҳам Фу Минг ҳакамлик қилганлигин қайд этиш жоиз.

Ўтган мавсум "Локомотив" сафарда "Зоб Аҳан"га 0:2 ҳисобида енгилган баҳс, жорий йилги мавсумда эса "Пахтакор" - "Ал Садд" (2:2) ва "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" (1:1) учрашувлари ҳам айнан Фу Мингга ишониб топширилган эди.

fu ming1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Mironshox
05/09/2019 07:11
Hakam raqibga yon bosmasa Oz ishini halol bajarsa boldi.Bugun Hudo hohlasa galaba qozanamiz.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
04/09/2019 23:56
Shahsiy fikrim mani. Darvozaga Eldor. himoya. Tursunov Ashurmatov. Qanot Farruh. Alijonov. tayanch nuqta Hamrabekov. Ganiev. Hujim ortiga Oston. Qanotka Masharipov Rashidov. hujim Eldor. Zahira. Quvvatov. Sherzot Azamov. Umar Eshmurodov. Akrom Komilov Shuhrat Muhammadeiv. Urtaga Akmal Mazgavoy. Sobirhujaev. Siddiqov. hujim Egor Sergiev. Qanot Doston Hamdamov. Islom kenjaboev.
05/09/2019 12:19
Нима бўлса ҳам биринчи ўйинни ғалаба билан бошлайлик Омад йигитларга тилаймиз.

Минбар

Барча блоглар