Фрэнсис Нганну-Сирил Ган жангида ким ғалаба қозонади? Ўзбекистонлик яккакураш олами вакиллари жавоб берди (2-қисм)

  • 20 январь, 08:57
  • 0
  • MMA

23 январь куни "UFC 270" турнири ташкил этилади. Марказий жангда эса оғир вазн тоифаси чемпиони Фрэнсис Нганну франциялик Сирил Гандан ўз титулини ҳимоя қилади. Ушбу қарама-қаршилик борасида ўзбекистонлик яккакураш олами вакилларининг фикр ва мулоҳазаларини 1-қисмини тақдим этган эдик. Навбат 2-қисмга... Бу сафар ҳам бир қатор спортчи ва мураббийларимиз жангчиларнинг имкониятлари ҳақида ўз тахминларини билдириб ўтди. 

Мирзоҳид Атабаев - мураббий

- Сирил Ганнинг кураши у қадар кучли, деб ўйламайманку, аммо "тэйк-даун"лардан яхши ҳимояланади. Ҳар иккисининг кучли жиҳати "стойка" ва улар бундан унумли фойдаланади. Умуман олганда ажойиб кикбоксингни томоша қилсак керак. Барибир Нганнунинг имконияти бироз юқори ва у жангда ғалаба қозонса керак.

мирзо ака

Шоҳасан Мирзаматов - ММА жангчиси

- Мазкур тўқнашувда Фрэнсис Нганнунинг имкониятини юқори баҳолаган бўлардим. У ўз ишининг устаси ва юқори маҳорат соҳиби саналади. Ўйлайманки, Нганну ушбу жангда нокаут билан ғалаба қозонади. 

шох_2

Азамат Нуфтиллаев- ММА жангчиси

- Қизиқарли жанг бўлади. Вазн тоифадаги энг сара жангчиларнинг баҳсига гувоҳ бўламиз. Назаримда Сирил Ганнинг салоҳияти Нганнуни мағлуб этишга етади. Бу жангда Ган ғалаба қозонади, деган фикрдаман. 

азамат

Ҳумоюн Мухторов - ММА жангчиси

- Фрэнсис Нганну ютади. Чунки, унда кучли зарба бор. Айнан, ушбу зарба эвазига Ганни нокаутга учратса керак. У октагонда ўзини эркин ҳис қилади ва биринчи рақамли бўлиб ҳаракат қилади. Умуман олганда, барчаси октагонда ҳал бўлади. 

хумош2

Мансурбек Толипов - муайтай устаси

- Бу жангда бироз устунлик Нганну тарафида деб ўйлайман. Бироқ, Ган ҳам оддий жангчи эмас, у мағлубиятсиз одимини давом эттирмоқда. Лекин Нганнунинг даражаси юқорироқ. Ҳар иккиси "стойка"да яхши ҳаракат қилади. Аммо Нганнунинг зарбаси кучли ва ушбу устунлик ғалаба учун муҳим омил бўлади. 

мансурбек

Дадахон Ҳасанов - ММА жангчиси, рефери

- Ким ғалаба қозонса ҳам чиройли жангни томоша қиламиз. Мен Нганнунинг ғалаба қозонишини кутмоқдаман. Ган техникасини эвазига очко ҳисобида ютишга ҳаракат қилади. Бироқ, бунга Нганну кўнмаса керак ва жангни муддатидан аввал якунлашга интилади.

дадахон_1 

Ғиёсбек Маҳкамбоев - мураббий

- Фрэнсис Нганну жуда ҳам тажрибали жангчи ҳисобланади. "Стойка"да жанг булса 70% ютуқ унда бўлади. Агар, жанг "партер"да кечса, Сирил Ганнинг имконияти ошади. Ҳар иккисига ҳам омад тилайман. Жуда чиройли жанг булади. Тахминимга тўхталсак, бу супер жангда Фрэнсис Нганну ғалаба козонади.

гиес

Қобилбек Тўлабоев - муайтай устаси

- Ҳар иккиси жуда кучли жангчилар, улар иштирокидаги жанг жуда қизиқарли ўтиши аниқ. Бироқ, Нганну бу жангда анчагина устун, дея оламан. Нганнунинг жангда ғалаба қозониш учун салоҳияти юқори ва у жангда муддатидан аввал ғалаба қозонади, деган фикрдаман. Имкониятлар 70/30 Нганну ҳисобига...

тони

Фрэнсис Нганну-Сирил Ган жангида ким ғалаба қозонади? Ўзбекистон яккакураш олами вакиллари жавоб берди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!