Француз клуби томонидан 50 миллион еврога баҳоланаётган 17 ёшли футболчи ким?

Франциянинг «Ренн» клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани қанча суммага сотишга тайёр эканликларини маълум қилди.

«AS» нашри тарқатган хабарда айтилишича, француз клуби 17 ёшли футболчига харидор бўлаётганлардан 50 миллион евро сўрайди.

Аввалроқ, Камавингага «Реал» клуби қизиқаётгани ва ҳатто мадридликлар ярим ҳимоячининг агенти билан алоқага чиққани хабар қилинганди. Умуман олганда, ушбу ёш ўйинчига бир қатор клублар қизиқиш билан қарамоқдалар. Жорий мавсумда Эдуардо «Ренн» сафида Лига 1 доирасида 25 учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)