Франциянинг машҳур клубларидан бири ҳомийсиз қолди

"Бордо"га эгалик қилувчи "King Street" компанияси француз клубини молиялаштиришдан бош тортди.

“Коронавирус пандемияси билан боғлиқ иқтисодий вазият, шунингдек Mediapro телерадиокомпанияси билан боғлиқ муаммолар Франция футболида даромадларнинг кескин пасайишига олиб келди. Бу эса барча клубларга кучли таъсир кўрсатмоқда.

“Бордо” ҳам бундан мустасно эмас. Акцияларни олгандан кейин клубга 46 миллион евро сарфлаган “King Street” энди жамоани қўллаб-қувватламоқчи эмас. Клуб ушбу вазиятдан чиқиб кетишга ёрдам берадиган ечимларни излайди", - дейилади “Бордо”нинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.

“Бордо” айни дамда 33-турдан сўнг Франция чемпионати мусобақа жадвалида 16-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар