Францияни Европа чемпиони қилган мураббий вафот этди

Франция терма жамоаси собиқ бош мураббийи Мишель Идальго 88 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Get French Football News нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, Идальго Франция терма жамоасини 1976-1984 йилларда бошқарган. Унинг қўл остида терма жамоа “Евро-1984”да ғалаба қозонган.

Бундан ташқари, у “Марсель” клубига ҳам устозлик қилган ва 3 марта Франция чемпиони қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар