Франция терма жамоасининг собиқ устози Суперлига клубини бошқариши мумкин

Франциялик машҳур мутахассис Лоран Блан "Фенербахче" бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, клуб раҳбарияти мавсумлар оралиғида бош мураббий Эрсун Юнални ўз лавозимидан озод қилмоқчи ва ўрнига айнан 54 ёшли Бланни олиб келмоқчи. Айтиш керакки, “Фенербахче” айни дамда Туркия Суперлигасида 7-ўринда бормоқда.

Лоран Блан эса 2016 йилдан буён ишсиз ҳисобланади. У фаолияти давомида “Бордо”, ПСЖ ва Франция терма жамоасини бошқарган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jasur Mamataliyev
08/04/2020 07:24
Хурматли сайт рахбарлари Суперлига деганда хоз 80 % мухлис Ўзбекистон чемпионатини тушунади, кўпирттиришни кераги йўқ
SHAXBOZ Bekmurodov
08/04/2020 09:05
Uzlarini sharmanda qilish degani bu.
Sayt admenlari
&
fc.navbahor
08/04/2020 15:28
Maqolanga ot tepsin admin
&
Нодирбек жовлиев
08/04/2020 10:47
Туфу сенларди мақоланга сенлар туркия кулуби десанглар биров ӯқтмаслигини биласанларда
&
Admiral_uz
08/04/2020 09:12
Aynan shunga o'xshash yangiliklar va Babayanga yon bosadigan xabarlar chiqargani uchun Campionat.asiyani deyarli bir yildan buyon o'qimayman, sizga ishonganlarni ishonchini yo'qotmanglar