Франция терма жамоаси ҳужумчиси учун Евро-2020 тугади

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембеле учун Евро-2020нинг қолган қисми якунланди. Бу ҳақда  Франция футбол федерацияси расмий сайти хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Дембеле жароҳат туфайли энди терма жамоага ёрдам бера олмайди. У Венгрияга қарши баҳснинг 57-дақиқасида майдонга тушганди. Бироқ тиззасидан олган жароҳат туфайли 87-дақиқада алмаштирилди.

Усмон Дембеле Евро-2020да Франия термасида 2 ўйинда иштирок этди. Бироқ рақиблар дарвозасини ишғол қила олмади.

У "Барселона" клубида ҳам жароҳатлардан боши чиқмаяпти. Шу боис унга ишонч камайган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию