Франция чемпионатида мавсум рамзий терма жамоаси тузилди

France Football нашри Франция чемпионатининг бу мавсум рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Унга кўра терма жамоа қуйидаги футболчилардан ташкил топган:

Дарвозабон: Предраг Райкович («Реймс», ўртача баҳо — 5,96)

Ҳимоячилар: Амари Траоре («Ренн», 5,41), Тиаго Сильва (ПСЖ, 5,75), Юнис Абдельхамид («Реймс», 5,64), Фету Мауасса («Ренн», 5,59).

Ярим ҳимоячилар: Марко Верратти (ПСЖ, 6), Эдуардо Камавинга («Ренн», 6,13), Анхель Ди Мария (ПСЖ, 6,17).

Ҳужумчилар: Килиан Мбаппе (ПСЖ, 6,35), Неймар (ПСЖ, 6,07), Виссам Бен-Йеддер («Монако», 5,84).

Эслатиб ўтамиз, Франция Профессионал Лигасининг (LFP) йиғилиши бўлиб ўтганди ва унда директорлар кенгаши Лига 1 ва Лига 2 да 2019/20 йилги мавсумни якунлашга овоз берди.

Коронавирус пандемияси боис чемпионат баҳслари тўхтатилган вақтда ПСЖ пешқадам бўлиб турган эди ва парижликлар мамлакат чемпиони, деб тан олинди. 

"Лорьян" эса Лига 2 ғолиби бўлди. "Амьен" ва "Тулуза" элитани тарк этган бўлса, "Лорьян" ва "Ланс" келгуси мавсум олий дивизионда иштирок этадиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)