Forbes.uz энг машҳур 15 та телеграм каналлар ва блогерлар рўйхатини тузиб чиқди. Улар орасида Даврон Файзиев, Хайрулла Ҳамидов ва Диёр Имомхўжаев ҳам бор

Forbes.uz энг машҳур ўзбек телеграм каналлар ва блогерларни тақдим этди. Рўйхатда оммабоп бўлган 15 та телеграм каналлар мавжуд.

Манбанинг маълум қилишича, рейтингни тузишда uz.tgstat.com маълумотларидан фойдаланилган. Рейтинг обуначилар сонига қараб тузилган.

15 та энг машҳур блогерлар орасида ўзбек футболида фаолият юритаётган инсонлар ҳам ўрин олган. Даврон Файзиев 3, Хайрулла Ҳамидов 4 ва Диёр Имомхўжаев 9-ўринларда қайд этилган.

Қуйида ушбу рейтинг билан танишишингиз мумкин:

1.Хушнудбек Худойбердиев. Обуначилар сони: 286,5 минг.

2. Қобил Хидиров. Обуначилар сони: 56,3 минг.

3. Даврон Файзиев. Обуначилар сони: 43 минг.

Спорт шарҳловчиси, журналист, телебошловчи Даврон Файзиев халқаро ва маҳаллий спорт турлари ҳақида ёзади, турли спорт тадбирларига баҳо беради.

4861570110120

4. Хайрулла Ҳамидов. Обуначилар сони: 39,8 минг.

Футбол шарҳловчиси ва бошловчи Хайрулла Ҳамидовнинг Ўзбекистон ва бутун дунё футболи ҳақида блоги бор.

xayrulla

5. Нурбек Алимов. Обуначилар сони: 26,3 минг.

6. Саида Мирзиёева. Обуначилар сони: 19 минг.

7. Нозимжон Сафаров. Обуначилар сони: 18,7 минг.

8. Абдуназар Чориевич. Обуначилар сони: 16 минг.

9. Диёр Имомхўжаев. Обуначилар сони: 14,1 минг.

Диёр Имомхўжаев — спорт журналисти, 2017 йилдан Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида турли лавозимларини эгаллаган. Шу йилнинг 22 май куни ПФЛ бош директори вазиясини бажарувчи этиб тайинланган. У ўз каналида Ўзбекистондаги футбол ва унинг яқинидаги воқеалар ҳақидаги фикрларини нашр этади.

3331581192255

10. Шоҳруҳ Шодмонов. Обуначилар сони: 14 минг.

11. Фарход Файзуллаев. Обуначилар сони: 13,9 минг.

11. Никита Макаренко. Обуначилар сони: 13,6 минг.

12. Беҳзод Ҳошимов. Обуначилар сони: 12,8 минг.

13. Муҳрим Аъзамхўжаев. Обуначилар сони: 12,3 минг.

14. Шаҳзод Эргашалиев. Обуначилар сони: 12 минг.

15. Фахрулло Ҳамидуллаев. Обуначилар сони: 11,4 минг.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)