«Forbes» талқинига кўра дунёнинг энг бадавлат клуби қайси? «Реал» ва «Барса» қарама-қаршилиги бу ерда ҳам авжида!

Таниқли «Forbes» нашри ўзининг қизиқарли маълумотлари билан доимо ўқувчилар диққат марказида туради. Эътиборлиси шундаки, 17 йилдан бери ушбу нашр футбол оламидаги энг бадавлат клублар рўйхатини ҳам эълон қилиб келмоқда. «Трансфермаркт»дан фарқли ўлароқ, «Forbes» жамоани эмас, клубнинг умумий қийматини ҳисоб-китоб қилади. Тўғри, бу рақамларнинг барчаси тахминий кўринишда, аммо ҳақиқатга яқин эканлигини аниқ. Сўнгги йилларда футбол клубларининг нархи 30 фоизга қадар кўтарилди. Инвесторлар чарм тўп орқали катта пул ишлаб олиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилган кўринади...

«Реал» сурилишга мажбур

fuhewhfhwefhwefwe

«Барселона» 17 йил ичида илк бор рўйхатда биринчи поғонани эгаллади. Бундан аввалги 16 йил ичида энг кўп ғалабани «Манчестер Юнайтед» (11 маротаба) қўлга киритган бўлиб, кейинги ўринни «Реал Мадрид» (5) эгаллаб турибди. Ҳозирда, икки испан грандлари ўртасидаги фарқ катта эмас. Каталония клуби 4,76 миллиард долларга баҳоланган. Мадрид клуби бўлса, 4,75 миллиард доллар қийматга эга.

Эътиборлиси шундаки, «Барселона» Лионель Месси билан жанжал фонида ҳам қимматлашга муваффақ бўлди. Футбол оламидаги энг катта маош олувчи футболчи «Барселона»ни ўзини қўйиб юбормагани учун судга бергани йўқ, аммо клуб президенти - Бартомеуни истеъфога чиқариб юборди. Унинг кетиши клуб ички муаммоларини ташқарига сизиб чиқишига сабаб бўлди. Қарзлар тобора катталашиб бормоқда. Шунга қарамай, бундан икки йил аввалги натижаларга нисбатан ўсиш кузатилди.

koreogerkog

Тўғри, пандемия сабабли молиявий қийинчиликлар пайдо бўлди, аммо клубларнинг халқаро миқёсидаги қиймати жадаллик билан илдамламоқда. Футбол ташкилотлари турнирлар сабабли катта зарар кўраётган бўлсада, тез орада ҳаммаси ўз изига тушиб кетиши тахмин қилинмоқда.

Дунёнинг энг бадавлат 20 клубининг ўтган мавсумдаги умумий даромади 441 миллион долларни ташкил этди. Жорий мавсумда, бу сумма нақд 70 фоизга қисқариб кетиши тахмин қилинмоқда. Учрашувларга мухлисларнинг киритилмаслиги сабабли, Европанинг энг қудратли клублари миллионларни бой бермоқда. Хўш, «Топ-20»дан қайси клублар ўрин эгаллаган?

1. «Барселона» — $4,76 млрд;
2. «Реал» — $4,75 млрд;
3. «Бавария» — $4,215 млрд;
4. «Манчестер Юнайтед» — $4,2 млрд;
5. «Ливерпуль» — $4,1 млрд;
6. «Манчестер Сити» — $4 млрд;
7. «Челси» — $3,2 млрд;
8. «Арсенал» — $2,8 млрд;
9. ПСЖ — $2,5 млрд;
10. «Тоттенхэм» — $2,3 млрд;
11. «Ювентус» — $1,95 млрд;
12. «Боруссия Д» — $1,9 млрд;
13. «Атлетико» — $1 млрд;
14. «Интер» — $743 млн;
15. «Эвертон» — $658 млн;
16. «Милан» — $559 млн;
17. «Рома» — $548 млн;
18. «Вест Хэм» — $508 млн;
19. «Лестер» $455 млн;
20. «Аякс» — $413 млн.

- Сўнгги икки йил ичида энг қимматлаган жамоа ПСЖ бўлиб чиқди. Франция чемпионатининг амалдаги чемпиони 129 фоизга қимматлади. Бу кўрсаткич бобида кейинги поғоналарни «Боруссия Д» (112 фоиз) ва «Ливерпуль» (88 фоиз) эгаллаб турибди.

- 11 бор «Forbes» томонидан энг қиммат клуб, деб эълон қилинган «Манчестер Юнайтед» 4-поғонага тушиб кетди. Англиянинг «Ливерпуль ва «Манчестер Сити» клублари тез орада «қизил иблислар»га етиб олиши мумкин.

- «Топ-20» дан фақат Европа клубларигагина жой топилди. 19 жамоа кучли бешлик аъзолари. Голландиянинг «Аякс» клуби ушбу рўйхат сўнгида кўриниш бермоқда. Амстердам жамоаси тўғри йўлга қўйилган иш сабабли бугунги рўйхатдан ўрин эгалламоқда.

- Барча спорт клубларини ҳисобга олган холда тузилган рўйхатда «Барселона» 4 ўринни эгаллади. Бу борада мутлақ етакчиликни Америка футболи оламидаги энг машҳур «Даллас Ковбойз» клуби бормоқда. Ушбу клуб 5,7 миллиард долларга баҳоланган.

«Реал» ҳомийлар билан ишлашда тенгсиз!

fkweokfweokwg

Футбол клубларининг асосий даромади ҳомийларга бориб тақалиши ҳеч кимга сир эмас. Хўш, Европа грандлари учун титул ҳомийлари қанча тўлайди? Ўз логотипини клуб либосида кўриш учун «Эмиратес» яққол пешқадам.

Эътиборлиси шундаки, авиакомпания Европанинг бошқа грандлари билан ҳал шартнома имзолашга муваффақ бўлган.

Футбол клублари тузган энг катта ҳомийлик шартномалари («Топ 10»)

1. «Реал» – Emirates — $82.5 млн, контракт -2022 йилгача
2. «Манчестер Юнайтед» – TeamViewer — $64.9 млн, 2026 йилгача
3. «Барселона» – Racuten — $64.8 млн, 2022 йилгача
4. ПСЖ – Assor – $57 млн, 2022 йилгача
5. «Арсенал» – Emirates — $56 млн, 2024 йилгача
6. «Ливерпуль» – Standard Chartered — $55.3 млн, 2023 йилгача
7. «Челси» – Three — $55.2 млн, 2024 йилгача
8. «Ювентус» – Jeep — $53.1 млн, 2023 йилгача
9. «Тоттенхэм» – AIA — $50 млн, 2027 йилгача
10. «Бавария» – Deutsche Telecom — $35.4 млн, 2023 йилгача

Флорентина Переснинг уддабуронлиги сабабли «Реал» сайёрамизнинг энг қудратли жамоaси бўлишда давом этмоқда. 2019/20-йилги мавсумда «Реал» турли ҳомийлар ва реклама орқали 424 миллион доллар ишлаб олди. Бу вақт оралиғида «Барселона» 377 миллион доллар даромад қилди. Шунга қарамай, телетрансляциядан келиб тушадиган пуллар бобида Катодония клуби мутлақ етакчи. Улар 2019/20-йилги мавсумда 275 миллион фойда қилишни уддалади. Бунга қадар, ҳеч қайси клуб бу суммани қайд этмаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар