Флойд Мэйвезер 2020 йилги режаларини бекор қилиши мумкин

5 вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мэйвезер 2020 йилда шоу қилиб, рингга кўтарилмоқчи эди, аммо катта эҳтимол билан у ўз режасини бекор қилади.

Эслатиб ўтамиз, 11 март куни Мэйвезер 3 фарзандининг онаси ўлик ҳолда топилган ва 18 март куни унинг амакиси ва мураббийи Рожер Мэйвезер вафот этди.

Аввалроқ, Мэйвезер UFC президенти Дана Уайт билан ҳамкорликни йўлга қўйган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар