Финалда гол урган Роналду мутлақ рекорд ўрнатди!

Италия Суперкубоги финал учрашувида "Ювентус" - "Наполи" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувдаги дастлабки гол 64-дақиқада туринликлар юлдузи Криштиану Роналду томонидан киритилди. Ушбу аниқ зарба орқали 5 карра "Олтин тўп" соҳиби ўз фаолиятидаги расмий ўйинларда урилган голлари сонини 760 тага етказиб олди. Бу кўрсаткич бўйича Роналду чехиялик Йозеф Бицер (759) томонидан ўрнатилган рекордни янгилади.

Аввалроқ, португалиялик футболчи декабрь ойида афсонавий Пелени ортда қолдирганди. Италия Суперкубоги Роналду учун клуб миқёсидаги 31-титул сифатида тарихга кирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар