FIFA 20 Роналдуни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг энг яхшилари қаторига киритмади

EA Sports компанияси FIFA 20 учун Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг энг кучли футболчилар рўйҳатини эълон қилди.

Унга кутилмаганда, "Ювентус" форварди Криштиану Роналду киритилмади.

Барча футболчлар ушбу симуляторда яхшиланган махсус карточкаларга эга бўлишди.

Топ-16 таликдан ўрин олганлар рўйхати билан танишинг: Лионель Месси (96), Кевин де Брюйне (93), Гарри Кейн (92), Роберт Левандовский (92), Килиан Мбаппе (91), Марк-Андре тер-Штеген (91), Муҳаммад Салаҳ (91), Серхио Рамос (90), Калиду Кулибали (90), Рахим Стерлинг (89), Дрис Мертенс (89), Сон Хин-Мин (89), Хаким Зиеш (87), Лаутаро Мартинес (86), Корентен Толиссо (85), Эрлинг Холанн (84).