"Феррари" "Макларен Мерседес" жамоаси пилоти Карлос Сайнс билан шартнома имзолагани ҳақида расман эълон қилди.

Италия жамоаси расмий сайти маълумотига кўра, испаниялик пилотнинг жамоа билан ҳамкорлиги 2021 йилдан ўз кучига киради.

Таъкидланишича, Сайнс "Феррари"да жорий йил декабрь ойида шартномаси якунланадиган Себастьян Феттелнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)