Феликс Оже ҳам

Канадалик теннисчи Феликс Оже Шанхай шаҳрида ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасига муваффақиятли тарзда ўтиб олди.

Феликс илк босқичда қозоғистонлик Александр Бублик билан рақобатлашди. Ўйинда ҳисоби 7:6, 4:0 бўлиб турган бир вазиятда Бублик учрашувни давом эттиришдан бош тортди ва мағлубиятини тан олди.

Шу тариқа, "Rolex Shanghai Masters"нинг иккинчи даврасида Оже грециялик Стефанос Циципас билан куч синашади.