Феликс

Чемпионлар Лигасининг 2-туридан ўрин олган "Локомотив Москва" ва "Атлетико" ўртасида кечган учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалабани тантана қилишди.

Мадридликлар ярим ҳимоячиси Жоау Феликс беллашувнинг 48-дақиқасида ҳисобни очди. Бу португалиялик футболчининг ЧЛдаги дебют голи бўлди.

Шу билан бирга, 19 ёшли ярим ҳимоячи Чемпионлар Лигасида гол урган "Атлетико"нинг энг ёш футболчисига айланди. Феликс 2008 йилда ПСВ дарвозасига 20 ёш-у 106 кунликда гол урган Агуэронинг рекордини янгилади.