Федерер бу ҳолатга сўнгги бор 20 йил аввал тушганди

Швейцариялик ракетка устаси Рожер Федерер ўзининг рекордли сериясига якун ясашига тўғри келди. Коронавирус туфайли юзага келган пандемия натижасида бу мавсум турнирларда иштирок этмасликка қарор қилган "Маэстро" 20 йил ичида илк бор АТР турнирлари финалига чиқа олмади.

Федерернинг ушбу кўрсаткич бўйича асосий тақибчилари Рафаэль Надаль (17) ва Гаэль Монфис (16) саналади. Маълумот учун, швейцариялик теннисчи бу мавсум фақатгина "Australian Open"да иштирок этган ва ярим финалда ўз юришини тўхтатган. Қуйида Федерернинг бошқа тақибчилари билан танишишингиз мумкин:

1. Рожер Федерер (Швейцария) — 20 (1999–2019)

2. Жимми Коннорс (АҚШ) — 19 (1971–1989)

3. Рафаэль Надаль (Испания) — 17+ (2004–…)

4-5. Иван Лендл (АҚШ) — 16 (1974–1994)

4-5. Гаэль Монфис (Франция) — 16+ (2005–…)

6-7. Мануэль Орантес (Испания) — 15 (1969–1983)

6-7. Новак Жокович (Сербия) — 15+ (2006–…)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар