Фарҳод Абдуллаев Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинида ишлайди

Хабарингиз бор, бугундан Қатарда Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилади. Дастлабки беллашувда Мексиканинг "Тигрес" клуби Осиё вакили "Ульсан Хёндэ"га қарши баҳс олиб боради. 

Эътиборлиси, ушбу учрашувда ўзбекистонлик ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев инспектор сифатида фаолият олиб боради. 

"Тигрес" - "Ульсан Хёндэ"

Бош ҳакам: Эстебан Остохич (Уругвай)

Ён ҳакамлар: Николас Таран (Уругвай), Ричард Тринидад (Уругвай)

4-ҳакам: Эдина Алвес Батиста (Бразилия)

ВАР: Николас Гайо (Колумбия)

ВАР ассистенти: Николас Хулио (Чили)

Инспектор: Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон)

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар