Фалькао

"Монако" форварди Радамель Фалькао клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришни хоҳламаяпти.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра монаколиклар 33 ёшли колумбиялик футболчига янги шартнома таклиф қилишган, бироқ у “Монако”да қолмоқчи эмас ва раҳбариятдан ўзини бошқа жамоага қўйиб юборишни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фалькаога "Валенсия" ва "Галатасарой" клубларидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)