Факт!

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларининг  Cуперлига (олий лига)сида ўзаро 46 марта учрашишган. Ушбу ўйинларнинг 23 тасида “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўлса, “Сўғдиёна” 17 та баҳсда зафар қучган. Қолган 6 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 83-56, “Навбаҳор”фойдасига. Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 75 очкони қўлга киритган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 57 очко мавжуд.

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” клублари ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда "лочинлар" Наманганда жиззахликлар дарвозасига жавобсиз 7 та тўп киритишган эди. Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йилги учрашувлар тарихда қолган. Эътиборлиси, ўша ўйинларда дарвозаларга тўққизтадан гол урилган.

2000 йили Наманганда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган бўлса, 2014 йили Жиззахда ўтказилган баҳсда “Сўғдиёна” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Наманганда ўтказилган сўнгги беш учрашув натижалари қуйидагича:

2014 йил  - “Навбаҳор” -  “Сўғдиёна” -  4:2

2015 йил  - “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” - 1:0

2016 йил  - “Навбаҳор” -  “Сўғдиёна” -  0:0

2017 йил  -  “Навбаҳор”-  “Сўғдиёна” -  4:1

2018 йил  -  “Навбаҳор”-  “Сўғдиёна” -  2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” шу пайтгача “Навбаҳор” майдонида ғалаба қозона олмаган. Наманганда бўлиб ўтган учрашувларнинг 19 тасида “лочинлар” зафар қучишган бўлса, қолган 4та баҳсда жамоалар дурангга имзо чекишган.

Манба: "Навбаҳор"