ФАКТ!
Ads

Суперлига 17-тур доирасида "Сўғдиёна" жамоаси «Бухоро» меҳмони бўлади. Эътиборингизга жамоаларнинг Бухородаги бўлиб ўтган учрашувлар тарихини ҳавола этамиз.

Ушбу мавсумда

Биринчи давра 10-тур доирасида бўлиб ўтган баҳсда жиззахликлар ажойиб ўйин кўрсатган эди. Ушбу учрашувда Шохруз Норхоноз дубл қайт этиб, "Сўғдиёна"га ғалаба келтирган эди.

ЎЗАРО УСТУНЛИК

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт. «Бухоро» ва «Сўғдиёна» жамоалари олий лигада (Суперлигада) шу кунга қадар 47 бор куч синашишган. Бухородаги 23 та ўйиндан 14 та баҳсда «Бухоро», 5 та баҳсда «Сўғдиёна» ғалаба қозонган. 3 та ўйин дурранг натижа билан тугаган. «Сўғдиёна» майдонига эса «Бухоро» 24 марта ташриф буюриб, 12 та баҳсда мезбонлар, 8 баҳсда «Бухоро», 4 ўйинда дурранг қайд этилган. 

«Сўғдиёна» ҳисобида 14 та, «Бухоро» ҳисобида 23 та ғалаба мавжуд. 7 та ўйинда дурранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик бухороликлар томонида: 61-65. «Сўғдиёна» ўзаро ўйинларда 57 очкони қўлга киритган бўлса, «Бухоро » 75 очкони қўлга қиритган.

«Бухоро» майдонида ўтган сўнгги беш учрашув

27.08.2014 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2-1
01.07.2015 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 1-0
05.11.2016 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 3-0
25.11.2017 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 1-0
16.04.2018 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 3-0

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ:

Ёшлар лигаси баҳси 16 август куни соат 17:30 да «Бухоро» қароргоҳи стадионида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 17 август куни соат 19:15 «Бухоро» стадионида ўтказилади.