Факт!

“Аждарлар” Cоcа-Cola Суперлигаси 9-турида Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилишади.

Бу жамоалар жамоалар ўртасидаги ҳар бир учрашув мухлислар ўртасида катта қизиқишларга сабаб бўлган

“Насаф” – “Қўқон-1912” учрашуви 18 май шанба куни Қарши “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар Олий лига (Суперлига)да шу кунгача 20 бор куч синашишган. Натижалар қаршиликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 13 учрашувда “Насаф”, 4 ўйинда эса “ Қўқон-1912” ғалабага эришган. 3 учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати 38:21 га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Қўқон-1912” 4:0, “Қўқон-1912” – “Насаф” 3:0.

"Насаф" сўнгги ўзаро учрашувни 2018 йил 1 ноябрда Қаршида ўтказган. Бу учрашув 1:1 ҳисоби билан якун топган.

Қаршидаги ўзаро баҳсларга оид

Ушбу жамоалар шу пайтгача Қаршида 10 бор куч синашишган. 9 учрашувда "аждарлар" ғалаба қозонган. Бир учрашувда кучлар тенг келган. Дарвозаларга жами 33 та тўп киритилган. Тўплар нисбати - 27:6.

Манба: "Насаф"