Фабрегас Мессини нега энг зўр футболчи деб ҳисоблайди?

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас "Барселона" форварди Лионель Мессини нега дунёнинг энг зўр футболчиси, деб ҳисоблашини айтди.

“Мен у билан 13 ёшимдан бирга ўйнашни бошлаганман. Унинг истеъдодини бошқа ҳеч ким билан таққосламайман. Қолаверса, у ажойиб рақиб. Месси ҳар доим, ҳатто машғулотларда ҳам ғалаба қозонишни хоҳлайди. Агар у бешга беш ўйинда мағлуб бўлса ҳам жуда ғазабланади”, - дейди испаниялик футболчи.

33 ёшли Месси бутун фаолиятини “Барселона”дан ўтказмоқда. У жорий мавсум 39 та ўйинда майдонга тушди ва 27 та гол ҳамда 24 та голли узатмага муаллифлик қилди. 33 ёшли Фабрегас эса “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У каталонияликлар сафида 2011-2014 йилларда ўйнаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)