Фабио Капелло Кристиан Эриксен трансферига изоҳ берди

"Ювентус" собиқ бош мураббийи Фабио Капелло "Интер" ярим ҳимоячиси Стефано Сенси ва Кристиан Эриксен ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

"Кристиан Эриксен ва Стефано Сенси бир поғонадаги футболчилар. Бу албатта менинг шахсий фикрим.

Сенси ҳали ёш, аммо майдонда жуда яхши ҳаракат қилмоқда. Эрискен эса тажрибали футболчи, у АПЛда еврокубокларда кўп маротаба тўп сурган. Конте жамоада рақобатни кучайтириш мақсадида Эриксен трансферига қўл урди", - дея айтиб ўтди Капелло.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)