Европанинг яна бир кучли чемпионати қачон тикланиши расман эълон қилинди

Коронавирус туфайли март ойида тўхтатиб қўйилган Португалия чемпионати қайси санадан давом эттирилиши эълон қилинди.

Берилган расмий маълумотларга кўра, ушбу чемпионат 3 июнь куни тикланади. Карантиндан кейинги илк учрашув "Портимоненсе" - "Жил Висенте" клублари ўртасида кечади.

Эслатиб ўтамиз, 24 турдан сўнг Португалия чемпионатида 60 очко тўплаган “Порту” пешқадамлик қилмоқда. Ҳисобида 59 очко бўлган “Бенфика” эса 2-ўринни эгаллаб турибди. Мавсум якунланишига эса яна 10 та тур бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)