Европанинг энг зўр ёш футболчилари. Топ-5.

Нидерландиянинг Voetbal нашри Европанинг 17 ёшгача бўлган энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди.

Ушбу рейтингда биринчи ўринни "Лион" ҳужумчиси Райан Шерки эгаллаган. 16 ёшли футболчи клуб асосий таркибида 2019 йил октябрида дебют қилди ва шундан сўнг 6 та ўйинда майдонга тушди ва Франция Кубоги 1/16 финал доирасида "Нант" дарвозасини икки маротаба ишғол қилди.

Иккинчи ўринни "Ренн" ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга эгаллади, кучли учликдан "Барселона" форварди Ансу Фати жой олди.

1. Райан Шерки ("Лион").

2. Эдуардо Камавинга ("Ренн").

3. Ансу Фати ("Барселона").

4. Адиль Аушиш ("ПСЖ").

5. Амад Траоре ("Аталанта").

Олдинроқ, Goal.com нашри Европанинг 20 ёшгача бўлган ёш футболчилар рўйхатини тузиб чиққан, унда "Реал" вингери Родриго Гоэс энг яхши деб топилган, Фати иккинчи, МЮ ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд эса кучли учликдан ўрин олган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)