Европанинг энг кучли жамоаси 24 сентябрь куни аниқланади

Хабарингиз бор, "Бавария" кеча Кингсли Команнинг ягона голи эвазига финалда ПСЖни (1:0) енгди ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди.

Энди мюнхенликлар қитъада энг кучли эканликларини яна бир бор исботлаш учун Европа лигаси ғолиби бўлган "Севилья"га қарши УЕФА Суперкубогида майдонга тушади. Ушбу беллашув 24 сентябрь куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида жойлашган "Пушкаш Арена"да бўлиб ўтади.

УЕФА Суперкубогининг амалдаги ғолиби “Ливерпуль” ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)