Европа ўйинларида Россия медаллар жамғариш бўйича яққол етакчилик қилмоқда
Ads

Айни кунларда Беларусь пойтахтида иккинчи Европа ўйинлари давом этмоқда. 25 июнгача бўлган вақт орилиғида бир қатор спорт турлари бўйича медаллар жамланмаси ўйналиб, ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.

Медаллар жамғариш бўйича терма жамоаларнинг ўрнига назар ташлайдиган бўлсак, Россия термаси бу борада яққол етакчилик қилмоқда. Рус спортчилари ҳисобида 24 та олтин, 13 та кумуш ва 16 та бронза, жами 53 та медаль мавжуд. Иккинчи ўринни 14 та олтин, 9 та кумуш ва 18 та бронза медаллари билан мезбонлар банд этиб турган бўлса, 6 та олтин, 5 та кумуш ва 9 та бронза медаллари билан Грузия термаси кучли учликни якунлаб берган. Айни пайтгача 50 мамлакатдан 35 таси медаллар жамғара олди.

Минбар

Барча блоглар