Европа Лигаси финалида «Манчестер Юнайтед» ғалаба қозонади?! Бунга 5 сабаб бор!

Норвегиялик мутахассис масъулиятли ўйин олдидан асосий таркибни танлашда хато қилмаслиги керак. Бу унинг мураббийлик фаолиятидаги илк финал. Оле Гуннар Сульшер «Вильярреал» билан тўқнашувда ўзининг клубдаги келажагини белгилаб олади. Агар совринни Манчестерга олиб келса, камида 2-3 йил постда қолади. Мағлубият воқеаларни ўзгартириб юбориши аниқ.

Сэр Алекс Фергюсон давридан бери, «қизил иблислар» ҳар бир финалда "козер қарта" билан иштирок этган. Оле-Гуннар Сулшер, Парк Жи Сун, Чичарито, Ван Перси ва бошқа футболчиларнинг керак паллада катта саҳнага кўтарилгани ҳақида ўнлаб мисол келтириш мумкин.

Бугун «сариқ сувости кемаси»га қарши ўйинда ҳал қилувчи омилга айланиши мумкин бўлган 5 футболчи билан таништириб ўтамиз.

1. Поль Погба

jifijeirjgerjigergjeri

Франция терма жамоаси етакчиси ажойиб спорт формасига кириб олди. Унинг кайфияти аъло даражада. «Рома» ва «Гранада» билан ўйинларда бу омил қай даражада муҳим эканлигини яққол кўзга ташланди. Полнинг ўйинида ўсиш кузатилишига Бруну Фернандеш таъсир қилди. Португалиялик хавбек Погбани марказда эркинроқ тўп суришига кўмак бермоқда. Энди қаҳрамонимиз ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдек фаол бўлиши шарт эмас. Ярим ҳимоячи 2018 йилдан бери энди финалга чиқди. Агар амалдаги ЖЧ ғолиби яхши кайфиятда ўйинга етиб келса, у фаолиятида иккинчи бор Европа лигаси олтин медалига эга чиқиши мумкин. Погбанинг имкониятлари юқори.

2. Люк Шоу

kgreokgeokhokerkoheh

Ҳозир ва шу ерда атамасини эшитганмисиз? Ҳозир ва Европада Шоу сайёрамизнинг энг кучли чап қанот ҳимоячиси саналади. Сўзларимизга ЕЛ ва АПЛ статистикаси исбот бўлиши мумкин. Унинг 2020/21 йилги мавсумдаги прогрессини «The Guardiаn», «Sky SPORTS», «BBC Sports» сингари улкан нашрлар ҳам алоҳида эътироф этди. Баҳорда 25 ёшга тўлган футболчи икки ой қаторасига «Юнайтед»нинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилгани бежиз эмас. Айнан у қанотлар орқали тўп суришни хуш кўрадиган «Вильярреал»ни зарарсизлантиришда энг муҳим фигурага айланиши мумкин.

3. Аарон Уан-Биссака

kgwekorekgeokger

Жорий мавсумда барқарор ўйин намойиш этаётган яна бир «қизил иблис»ни рўйхатга киритишга қарор қилдик. «Кристал Пэлас»дан «Олд Траффорд»га кўчиб ўтгач, Аарон бир зумда асосий таркиб аъзосига айланиб олди. Уан-Биссака ҳужумда Тренд Александер-Арнольд каби фаол бўлмаслиги мумкин, аммо буни ундан ҳеч ким талаб этмаяпти.

Сульшер ўйинни ҳимоядан қургани учун қаҳрамонимиз «қизил иблислар»нинг асосий қуролига айланмоқда. Ҳимоячидан талаб қилинадигани прессингда фаол бўлиш ва персонал яхши ҳаракат қилиш. Тўп олиб қўйилиши билан тезда қарши ҳужумга ўтиш. Шоу сингари у ҳам «Вильярреал» билан баҳсда энг катта меҳнатни қилади.

4. Эдинсон Кавани

анргцугацрацу

Уругвайлик ҳужумчи «туманли альбион»га кўчиб ўтгач, ўзини яхши ҳис эта бошлади. 34 ёшни қарши олганига қарамай, голларни қалаштириб юбормоқда. 22 ўйинда 8+2 натижа! «Эл-матадор» нафақат дарвозани ишғол этмоқда, балки жамоавий ўйинга яхши мослашди, тўпсиз ҳаракатда ҳам у фаол. «Рома» билан ўйиндаги дубль Кавани жамоага 100 фоиз қўшилиб кетганини кўрсатди. Унинг тажрибасидан Маркус Рэшфорд ва Мэйсон Гринвуд ҳам унумли фойдаланмоқда.

Очиғи, 2015 йилдан бери «қизил иблислар» сафида Кавани даражасидаги соф ҳужумчи бўлмаган эди. Сўнгги бор, Робин Ван Перси топ даражадаги ҳужумчи сифатида жамоада тўп сурган эди. Эдинсон муҳим ўйинларда йўқолиб қолмайди. Тажриба ва совуққонлиги сабабли финалда «Юнайтед»га қўл келиши мумкин.

5. Дин Хендерсон

lwfepewlfpwlg

Клуб тарбияланувчиси қандай қилиб бу ерда пайдо бўлди, деб ҳайрон қолишингиз мумкин? «Манчестер Юнайтед»нинг АПЛдаги сўнгги 10 учрашувининг 5 таси Хендерсон хизматлари эвазига дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолди. Дин бир неча йил аввал сайёрамизнинг энг кучли дарвозабони саналган Давид Де Хеани асосий таркибдан сиқиб чиқарди. Тўғри, қаҳрамонимиз испаниялик рақобатчиси сингари имконсиз тўпларни олиб чиқмайди, лекин қўпол хатоларга ҳам қўл урмайди. Шу боис, Сульшер барқарор вариантга мурожаат этмоқда. Дарвозабон учун бу илк финал. Бунга қадар, Хендерсон ҳеч қачон катта мусобақаларнинг ҳал қилувчи ўйинларида тўп сурмаган. Яхши дарвозабон - ярим жамоа. Дин бу сўзларни ижобий томондан исботласа, «Манчестер Юнайтед»ни финалда енгиш деярли имконсиз.

Гданск шаҳридаги финал ўйини «Манчестер Юнайтед»да 2020/21 йилги мавсумдаги супер формасини натижа билан тарихга олтин ҳарфлар билан ёзиб қўйиш имкони бор. Тўғри, АПЛда иккинчи ўрин жамоа қўлидан чиқиб кетмаслиги турган гап. Шунга қарамай, Европа Лигасидаги олтин медаль қилинган меҳнатга берилган энг яхши соврин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар