Европа футболига кутилмаган зарба

Чемпионлар лигаси ғолиби “Бавария” ва Европа лигаси чемпиони “Севилья” ўртасидаги УЕФА суперкубок ўйини 24 сентябь куни Венгриянинг Будапеш шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди.

Венгрия ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалаётганини инобатга олиб, 1 сентябрь кунидан бошлаб, барча хорижликлар учун давлат чегараларини ёпилишини эълон қилди. Шу сабабли, УЕФА  суперкубогининг ўтказишда кутилмаган муаммо чиқди.

Аслида Суперкубок баҳсига 12 август куни Порту шаҳридаги “Драгау” стадиони мезбонлик қилиши керак эди. Лекин Чемпионлар лигасининг “саккиз финали” шаклида ташкил этилган учрашувлари Португалияда ўтказилгани боис, Суперкубок учрашуви Будапештга кўчирилди.

Суперкубокнинг амалдаги соҳиби “Ливерпуль” жамоаси ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар