Европа чемпионатининг энг қиммат футболчиси ким?

Трансферларга ихтисослашган Transfermarkt портали Европа чемпионатида қатнашадиган энг қиммат футболчиларни аниқлади.

Унга кўра, Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе турнирнинг энг қимматбаҳо юлдузи бўлади. 22 ёшли тўпурарнинг нархи 160 миллион еврога баҳоланмоқда.

Кейинги ўринда “Тоттенхэм”дан кетишга уринаётган Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн қайд этилган. 27 ёшли футболчи трансфери 120 миллион еврога тенглаштирилди. 

Кучли учликдан Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо ўрин олди. “Боруссия” етакчисининг нархи 100 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию