Европа чемпионатининг барча иштирокчилари аниқланди.

Европа чемпионатининг саралаш турнири ўз ниҳоясига етди. Саралаш босқичининг сўнгги тўрт йўлланмаси Венгрия, Шимолий Македония, Словакия ва Шотландия терма жамоаларига насиб қилди.

“Евро-2020” гуруҳлари қуйидагича кўриниш олди:

А гуруҳи. Италия, Туркия, Уэльс, Швейцария

В гуруҳи. Бельгия, Россия, Дания, Финляндия

С гуруҳи. Украина, Нидерландия, Австрия, Шимолий Македония

D гуруҳи. Англия, Хорватия, Чехия, Шотландия

Е гуруҳи. Испания, Швеция, Польша, Словакия

F гуруҳи. Германия, Португалия, Франция, Венгрия

Аслида Европа чемпионати 2020 йилнинг ёзида қитъанинг 12 та шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли мусобақа кейинги йилга қолдирилди.  УЕФА турнир мезбонлари ва муддатларига қўшимча аниқлик киритади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)