Европа чемпионати футболчилар жонига жабр(ми)?!

«Кўҳна қитъа»да футболчиларнинг жисмоний имкониятларини синовдан ўтказиш давом этади. Энди уларни «Евро-2020» «синдириб» қўйиши мумкин. Келинг, ҳаммаси ҳақида бир бошидан фикр юритамиз.
Сўнгги икки мавсум футболчиларни чарчатди. Аввалига пандемия сабабли мавсум чўзилиб кетган бўлса, кейин деярли дам олишсиз янгисига старт берилди. Оқибатда, якунланган мавсум жуда зич тақвим юзага келди ва бундан футболчилар озор чекди. Улар бир ҳафтада 270 дақиқа майдонда тўп суришга мажбур бўлди. Айримлар учун бу ҳали ҳаммаси эмас. Бўлажак Европа чемпионларини бир ой ичидаги 7 ўйин кутиб турибди.

Футболчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ФИФПро нашри ноябрь ойида расмий баёнот билан чиқди:
«Календарнинг бу қадар ўйинлар билан тўлиб кетгани футболчиларнинг соғлиғига зарар келтирмоқда. Энди эса, бу омил яқинлашиб келаётган Европа чемпионати савиясига ҳам таъсир кўрсатади. Ачинарлиси шундаки, кучли чарчоқ ва стресс чарм тўп усталарини боши берк кўчага олиб келди».
Дарҳақиқат, жароҳатлар сабабли кўплаб футболчилар Европа чемпионатида иштирок эта олмади. Златан Ибраҳимович ва Виржил Ван Дейк шулар жумласидан. Марко Ройс эса, танаси ҳордиқ чиқариши учун мусобақада иштирок этишдан воз кечди.

Ўйинлар сони

erplgrlepglerg

Европа клублари орасида Манчестер шаҳрининг икки клуби барчадан кўпроқ ўйин ўтказди. Улар ҳисобида 61 матч мавжуд. Қуйидаги рўйхатда якунланган мавсумда энг кўп учрашув ўтказган жамоалар акс этган. Шунингдек, жамоа аъзоларидан неча футболчи қитъа биринчилигида иштирок этиши ҳам кўрсатилган.

61 – «Манчестер Сити» (15 ), «Манчестер Юнайтед» (11);

59 – «Челси» (15);

58 – «Арсенал» (4), «Гранада» (1), «Тоттенхэм» (8), «Вильярреал» (2);

57 – ПСЖ (6);

56 – «Рейнжерс» (5);

54 – «Барселона» (8), «Севилья» (3);

53 – «Милан» (4), «Лестер» (7), «Ливерпуль» (8), «Маккаби» Т-А (0), «Рома» (3);

52 – «Динамо» Загреб (8), «Ювентус» (12), «Реал» (6).

Улар орасида Бруну Фернандешни алоҳида эътироф этиш даркор. «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси ўз жамоасининг 58 ўйинида иштирок этди. Терма жамоа сафида 8 баҳсда қатнашди. Олдинда уни ЖЧдан кейинги ўринда турувчи улкан мусобақа кутиб турибди. Футболчидан зич тақвим ҳақида сўрашганида, барчаси жойида эканлигини айтди. Шунга қарамай, жисмоний толиқиш ўз сўзини айтиши турган гап.
Терма жамоаларнинг ёши

Бруну 26 ёшда. Шу боис, чарчоқни ҳис қилмаган бўлиши мумкин. 21 ва 31 ёшли спортчининг организми турли бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Келинг, Европа чемпионатида иштирок этувчи терма жамоаларнинг ёшига эътибор қаратамиз. Бунинг учун иштирокчи термаларнинг ўртача ёшини ҳисоблаб чиқиш кифоя.

Энг ёш терма жамоалар

1. Туркия – 24,58;

2. Англия – 24,92;

3. Уэльс – 25,04;

4. Украина – 26,00;

5. Испания – 26,17.

Энг ёши катта терма жамоалар

1. Бельгия – 28,73;

2. Швеция – 28,69;

3. Дания – 28,38;

4. Словакия – 27,85;

5. Венгрия – 27,62.

ofrekogeokrge

Кўриб турганингиздек, Туркия термаси энг ёш футболчилардан ташкил топган. ФИФА рейтингини бошқариб турган Бельгия эса, аксинча. Россия яшил майдонларида бўлиб ўтган ЖЧда иштирок этган авлод вакилларининг аксарияти учун қитъа биринчилиги сўнгги имконият. Ўз вақтида бу авлодни улкан марраларни забт этиши башорат қилинган эди. Улар ҳозирда соврин учун асосий даъвогардан бири бўлиб турибди.

Аслида, Швеция бу борада мутлақ етакчи бўлиши мумкин эди. Златан Ибраҳимовичнинг жароҳати уларга «панд берди». Мусобақада иштирок этаётган футболчилар орасида Португалиялик Пепе энг «қарияси» саналади. «Порту» аъзоси 38 ёшда. Энг ёш футболчи эса, Польша термаси аъзоси Козловски. Қаҳрамонимиз 17 ёшда.

Мусобақа формати

jiijijij

Чарчоқ ҳақида сўз борар экан, турнир формати ҳақида ҳам фикр билдириш ўринли бўлади. Мусобақа бир нечта шаҳарларда бўлиб ўтгани боис, футболчиларни сафарлар кутиб турибди. Англия терма жамоасига омад кулиб боқди. Улар фақат Римга учиб боради, холос. Айримларга Россияда тўп суриш «бахти» насиб этган.

Мисол учун, Уэльс аввалига Россияда, кейин Римда тўп суради. Агар гуруҳдан чиқса, Амстердамга равона бўлади. Кейинги босқич масаласи ҳал этилса, Баку ва Мюнхен шаҳарларидан бирида тўп суришга тўғри келади. Энг ёши катта футболчилардан ташкил топган Бельгияга ҳам осон эмас. Улар мусобақани Россия-Дания-Испания маршрутида бошлайди.

Ортиқча талаб

УЕФА футболчилардаги чарчоқни енгиллаштириш мақсадида рўйхатдан 23 эмас, 26 футболчини ўтказишга рухсат берди. Шунга қарамай, Испания қўшимча квоталардан фойдалангани йўқ. Улар 24 чарм тўп устаси билан турнирда иштирок этади. Исталган пайтда жароҳат орттириб олиш хавфи мавжуд.

Келинг, қайси футболчилар қолганларданда кўпроқ дам олишга муҳтож эканлигига эътибор қаратамиз.

Ҳарри Магуайр (Англия) – 4653 дақиқа;

Тибо Куртуа (Бельгия) – 4590;

Бруну Фернандеш (Португалия) – 4581;

Френки де Йонг (Нидерландия) – 4494;

Юри Тилеманс (Бельгия) – 4438;

Рубен Диаш (Португалия) — 4423;

Бу ҳақида «Ньюкасл» бош мураббийи Стив Брюс ўз фикрлари билан ўртоқлашади: «Футбол оламида қаерга қараманг, барча чарчаган, жароҳат олган. Биз ҳеч қачон қайтиб келмаслигини ният қиладиган даражада оғир кунларни бошдан кечиряпмиз. Кўплаб инсонлар ҳаракатда давом этмоқда, аммо аввалги мотивациядан асар ҳам йўқ. Барчамиз икки йилдан бери тинимсиз меҳнат қиляпмиз. Айниқса, футболчилар жуда толиққан».

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdushukurov O
11/06/2021 07:15
Кечирасизлар-у, шуунча пулларни ишлагандан кейин, ҳар қадами пул бўлгандан кейин ўйнайди-да. Бутун дунё шу футболга қанча-қанча пул сарфлади-ю...

Минбар

Барча блоглар