Евро-2020 мусобақасини Ўзбекистонда қайси телеканал намойиш этиши маълум бўлди

Хабарингиз бор, 2020 йилнинг 10 июнидан 12 июлига қадар Европанинг 11 мамлакатида Евро-2020 мусобақаси бўлиб ўтади.  Мусобақанинг 60 йиллик тарихида биринчи марта чемпионат битта мамлакат ҳудудида эмас, балки бутун Европа бўйлаб 12та шаҳардаги 12та стадионда ўтказилади.

УЗРЕПОРТ Ахборот Агентлиги (УЗРЕПОРТ ТВ, ФУТБОЛ ТВ) миллионлаб футбол мухлисларининг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда, ЕВРО-2020 мусобақасини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда агентлик расмий сайти хабар тарқатди.

Маълумот учун, ЕВРО-2020 мусобақасида 24та терма жамоа бош соврин учун баҳс олиб боришади. Ўйинлар Озарбайжон Англия, Венгрия, Германия, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Нидерландия, Россия, Руминия ва Шотландия мамлакатларидаги стадионларда ўтказилади.

Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 18:00, 21:00 ва 00:00 да бошланади.

УЗРЕПОРТ ТВ ва ФУТБОЛ ТВ телеканали мухлислари ЕВРО-2020 мусобақасидан ўрин олган барча 51та учрашувни жонли эфирда, параллел равишда икки тилда — ўзбек ва рус тилларидаги шарҳда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

ЕВРО-2020 ўйинларини ФУТБОЛ ТВ шарҳловчилари билан бир қаторда таниқли россиялик шарҳловчилар – Денис Казанский, Александр Елагин ва Дмитрий Мостовойлар шарҳлаб боришади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар