Евгений Попихин: Смирягин даҳшатли ўйнади
Ads

"Йигитлар яхши ўйнашди. Улар бир-бирлари учун ҳам кураш олиб бордилар. Дарвозабонимиз Роман Смирягин даҳшатли учрашув ўтказди. Рақибда кўплаб қулай имкониятлар юзага келди, аммо дарвозабоннинг маҳорати ғалаба қозонишимизга имконият яратди", - деди россиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бугунги ғалаба натижасида тошкентликлар ҳисобидаги очколар сони 7 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 11-ўринга кўтарилиб олди.

Маълумот учун, Попихин шогирдлари 3 октябрь куни Тошкентда "Рубин"ни қабул қилади.