Евгений Попихин: 1:7 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг йигитлар бугун характер намойиш этишди

Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси сафарда "Лада"га қарши баҳс олиб борди ва буллитлар сериясида рақибга имкониятни бой берди. Мазкур беллашувдан сўнг "Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Рақибни ғалаба билан табриклайман. Арена мухлислар билан тўлиб-тошди ва ажойиб атмосфера ҳосил бўлди. Ўйин ҳам, рақиб ҳам яхши бўлди. 1:7 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг йигитлар ирода ва характер намойиш этишди. Буллитлар сериясида эса барчасини даража ҳал қилди", - деди россиялик мутахассис.

Маълумот учун, "қанотлилар" 22 учрашувда шунча очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.