Эшли Барти хитойлик теннисчига таслим бўлди
Ads

Австралиялик теннисчи Эшли Барти "US Open" мусобақасининг 1/8 финал босқичида хитойлик Цзян Ванга қарши кортга чиқади.

Икки сет давом этган ўйинда Эшли рақибининг кучли тўп узатмаларига чора топа олмади ва 2:6, 4:6 ҳисобида таслим бўлди.

Шу тариқа Америка очиқ чемпионатининг навбатдаги босқичида Ван америкалик Серена Уильямс билан ўзаро куч синашадиган бўлди.