Эшли Барти чорак финалга йўл олди
Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ўтаётган мусобақанинг яккалик баҳслари тўртинчи босқичидан Эшли Барти муваффақиятли ўтиб олди.
 
Эшли ўз юртида ўтаётган Австралия очиқ чемпионатининг ушбу босқичида америкалик Элисон Рискени 6:3, 1:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
 
Энди Барти "Australian Open" турнирининг 1/4 финали босқичида чехиялик Петра Квитова билан ўзаро куч синашадиган бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)