Эшли Барти бош совринни кўзламоқда
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида аёллар ўртасида ўтаётган халқаро теннис турнирида чорак финал баҳслари ўтказилмоқда.
 
Унда австралиялик теннисчиси Эшли Барти ва испаниялик ракетка устаси Гарбин Мугуруса ўзаро рақобатлашди. Мазкур баҳсда Эшли рақибини 6:1, 6:7, 6:2 ҳисобида таслим этди.
 
Энди Барти "Qatar Total Open" турнирининг ярим финалида чехиялик Петра Квитовага қарши кортга чиқади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)